O'ylarim, she'rlarim

Sizga mos ummatmanmu deya yeg'ladim (she'r)

#Назм

Сизга мос умматманми дея йиғладим

Қўлга қалам олиб бошладим бир байт,

Ўз-ўзимга деёлмай маъсиятдан қайт.

Ёш бўлсам ҳам гуноҳларим кўпайган бир пайт

Росулуллоҳ сизни мен шу он эсладим,

Сизга мос умматманми дея йиғладим.


Ибрат олмай юрдим ҳаётингиздан.

Сал қолса кечибман дунё деб сиздан

Сиз қолдирганмас, бошқа бир издан

Юриб ҳақ йўлини роса изладим,

Сизга мос умматманми дея йиғладим.


Гўзал Қуръон туриб, тинглаб мусиқа.

Фарз ниятмас манманликда ўтиб дақиқа,

Ёшлик увол ўтмоқ бўлди шу тариқа,

Ҳақиқатни билсамда ўзим алдадим

Сизга мос умматманми дея йиғладим.


Ҳаёт мақсадим бўлди шоҳона овқат,

Бор нарсага қилмадим ҳеч бир қаноат,

Қилмишларимдан охир тўлди бу тоқат

Энди тақвони ўзимга қаттиқ боғладим

Сизга мос умматманми дея йиғладим.


Гуноҳлардан тийилолмай юрдим кўп замон,

Тўғри йўлни йўқотиб изладим дармон.

Шундай кетса, оҳиратда аҳволим ёмон

Ҳақ йўлини сарсон бўлиб излаб-изладим

Сизга мос умматманми дея йиғладим.


Билсам ҳам фоний эканин дунё,

Ҳақиқатни кўрмасдан бефарқман гўё

Қабр азобини тутмоқ тушдамас рўё

Маъсиятда ўтган вақтим учун "ЭХ" ладим

Сизга мос умматманми дея йиғладим


Эй Ҳабибим сизга мос уммат бўлайин

Бошимни саждага қўйиб ўлайин

Ҳеч бўлмаса бир бор тушда сизни кўрайин

Гуноҳимга тавба қилиб, у йўлдан кечдим

Сизга мос бўламан деб чин қасам ичдим.